45875

Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонлари билан алмашади

Ўзбекистон 14 август 16:39 1 837

Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашади, бу ҳақида томонлар чегарани делимитация қилиш жараёнида келишиб олишган, деб хабар қилмоқда Russia Today.

Келишувга кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга “Барак” эксклавини беради, Ўзбекистон эса Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқ-Тош қишлоғига чегарадош бўлган ҳудуддан ушбу эксклавга тенг майдонни ажратиб беради.

Хабарда айтилишига кўра, маҳаллий аҳоли давлатлараро комиссиянинг ушбу қарорига рози бўлган.

Чегарани демаркация ва делимитация қилиш давлатлараро комиссиянинг сўнгги учрашуви 1-7 август кунлари Фарғонада бўлиб ўтган эди. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав масаласини кўриб чиқиш турибди: Шохимардон ва Газнов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида сўнгги 10 йил давомида илк бор ижобий натижага ўтган йил Давлат чегараси ҳақидаги дастлабки шартнома имзоланганидан кейин эришилган эди.

Изоҳ билдириш