33467

Ўзбекистон орқали транзит юклар олиб ўтиш тартиби соддалашди

Ўзбекистон 5 март 12:35 259

Ўзбекистон президенти 5366-сонли фармонига биноан Республика ҳудуди орқали юклар транзити тартиби соддалаштирилди, деб хабар қилмоқда Ташқи савдо вазирлиги.

Янги фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб акциз солиғига тортиладиган юкларни автомобил ёки темирйўл транспорти орқали Республика ҳудудидан олиб ўтганда Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси талаб қилинмайди.

Ундан ташқари,, Ўзбекистон ҳудуди орқали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини транзит қилиш учун мамлакат божхона органларининг депозит ҳисоб варағига тегишли тўловларни амалга ошириб, маҳсулот Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетгач, пулни қайтариш тартиби ҳам бекор қилинди.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг айтишига қараганда, ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар транзитини амалга оширишни соддалаштириб, транспорт қатнови ҳажмини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

Изоҳ билдириш