50499

Ўзбекистон ИИВда янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон 5 январь 8:22 1 038

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Вазирлик хабарига кўра, полковник Маҳамадали Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.

Полковник Гапур Бекчанович Курамбаев эса Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг кадрлар, ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Изоҳ билдириш