20845

Ўзбeкистон делегацияси Эронга ташриф буюради

Ўзбекистон 16 октябрь 17:01 293

2017-йил 16-18-октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф буюради.

Ташриф дастуридан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Саттарий, ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.

Изоҳ билдириш