50976

Тошкентдаги пичоқбозлик оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Ўзбекистон 5 февраль 9:47 527

3 февраль куни соат тахминан 23:40 Миробод туманида жойлашган Сарикул кўчасида содир бўлган жанжал мудҳиш якун топди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, илгари судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. бир қиз устида талашиб жанжаллашиб қолади. Шунда Сергей жанжалда ёрдам сўраб ўртоқлари 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақиради. Жанжал натижасида Сулаймон С. Темурга пичоқ уриб воқеа жойидан қочиб кетади. Тан жароҳати олган Темур М. шифохонага олиб борилади. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, жароҳатларининг оғирлиги сабаб у вафот этади.

Мазкур воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

Изоҳ билдириш