50855

Тошкентда “Nexia”да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 26 ёшли йигит қидирилмоқда

Ўзбекистон 29 январь 16:03 409

2019 йил 28 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли Давронбек Шербоев, шу йилнинг 15 январь куни соат 12.30 ларда бошқарувидаги давлат рақами 40 U 041 КА бўлган Nexia автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Д.Шербоевни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш