50858

Тошкентда аёл жанжал оқибатида эрини пичоқлади

Ўзбекистон 29 январь 16:13 548

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Л.Х. исм-шарифли аёл расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Д.Ш. билан бирга уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабаб эркакни пичоқлади. Эр касалхонага ётқизилиб, аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

 

Изоҳ билдириш