47530

Тошкентда аэропорт ходими йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пулни ўғирлади (видео)

Ўзбекистон 14 сентябрь 14:13 996

“Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида йўловчининг чамадонидан 250 минг сўм пул ўғирланган. Бу ҳақда “Севимли” телеканилининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

2018 йилнинг 19 август куни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорти жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошлиғига ариза келиб тушган.

Аризада фуқаро А. 18 август куни Тошкент-Бухоро авиарейси билан Бухоро халқаро аэропортига борганлиги, юкларини ичида 250 минг сўм миқдордаги пул йўқлиги ва ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Тергов суриштирув ҳаракатлари давомида 250 минг сўм миқдордаги пулни 3-терминал Тошкент халқаро аэропортининг техник ходими С. томонидан ўғирлангани аниқланган.

Ўғирликни содир этган шахсга нисбатан чора кўрилган.

Изоҳ билдириш