49462

Тошкентда 8 декабрдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархи яна ошади

Ўзбекистон 26 ноябрь 10:07 840

8 декабрдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар берди. Таъкидланишича, нархлар «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан кўтарилади.

Аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача оширилади. Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18 609,24 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўмга тенг бўлади. Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 13 843,47 сўмни ташкил этади.

Иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш тарифи иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баробарлик миқдорини қўлланган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб берилувчи иситиш учун иссиқлик энергиясидан ташқари).

Иссиқ сув ҳисоблагич қурилмалари бўлмаган аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сув учун ҳақ иссиқ сув таъминоти хизматларига ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Пропискадан ўтмаган фуқаролар бўлган турар жой иншоотларида иссиқ сув учун ўлчаш мосламалари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар истеъмол нормалари, иссиқ сув таъминоти хизматларининг белгиланган тарифларига 1,5 баробарлик коэффициентни қуйидагича ҳисоблаган ҳолда ўрнатилади:

бир хонали ва икки хонали квартираларда бир киши учун;
уч хонали квартирада икки киши учун;
тўрт хонали квартирада уч киши учун;
беш хонали квартирада тўрт киши учун.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари 2018 йил 16 ноябрдан оширилганди.

Изоҳ билдириш