21075

Тошкентда 350 та газда юрувчи MAN автобуслари пайдо бўлади

Ўзбекистон 18 октябрь 15:07 477

Тошкент шаҳар ҳокимияти 2017-2019 йилларда 350та MAN русумли сиқилган газда ҳаракатланувчи автобуслар харид қилишни режалаштирган.

Бу «Тошшаҳартрансхизмат» автопаркини янгилаш режасига кўра амалга оширилиши керак. Пойтахт автопаркларига ўрта ва катта сиғимдаги маҳаллий автобуслар билан жиҳозланиши режалаштирилган.

2017 йилнинг январ ойидан бошлаб MAN Auto Uzbekistan қўшма корхонасида сиқилган газда юрувчи паст полли MAN A22 CNG автобусларини сотиб олиш режалаштирилган. Ушбу автобуслар СПГ-3 турдаги газ баллонлари билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу турдаги йўловчи автобус синов тариқасида йўловчиларга хизмат кўрсатиб келаётган эди. Бугунги кунда у 130 минг километр масофа босиб ўтди. Бугунги кунда унинг барча асосий агрегатлари соз ишламоқда, автобус салони барча замонавий қулайлик ва хавфсизлик  талабларига жавоб беради.

Самарқанддага MAN Truck and Bus AG Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида  MAN A22 CNG паст полли шаҳар йўловчи автобуслари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 2014 йилда бошланган эди.

Автобус кузови алюмин металлидан ясалган бўлиб, унинг томига СПГ-3 турдаги газ баллонлари ўрнатиш режалаштирилган. Бундай баллонлар СПГ-1 турдаги баллонларга нисбатан 70%га енгил бўлиб, автобуслар тежамкорлигини оширади.Эслатиб ўтвмиз, Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб сиқилган газда юрувчи транспорт воситалари учун СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 турдаги газ баллонларидан фойдаланишни таъқиқлаб қўйган. Фақат MAN А22 CNG автобусларига нисбатан ушбу қоида амал қилмайди. Уларда СПГ-3 турдаги британиянинг Luxfer Group компаниясида ишлаб чиқарилган баллонлар ўрнатилган.

Умумий ҳисобда Ўзбекистонда 2019 йил охирига қадар 800 мингдан ортиқ автомобилларни газга ўтказиш режалаштирилган. Улардан 712 мингтаси хусусий автомобиллар.

Изоҳ билдириш