50415

Тошкент вилоятида ИИБ ходими калтакланди

Ўзбекистон 28 декабрь 15:00 928

Тошкент вилоятининг Паркент туманида 2018 йил 27 декабрь куни Паркент тумани ИИБ профилактика инспектори хизмат вақти ва хизмат кийимида бўлган М.Ч. чақирув асосида “Навдак” МФЙда яшовчи М.С.нинг уйига борган вақтида уй эгаси Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Паркент тумани ходими К.Д. билан ўзаро жанжаллашаётганлиги сабабли уни тартибга чақириб, маҳалла фуқаролар йиғини идорасига олиб бормоқчи бўлганида М.С. ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмай, боши билан уни юзига уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасиберган хабарга кўра, ИИБ ходимига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.С. эса қўлга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳ билдириш