50287

Тошкент шаҳрининг қатор туманларига ҳокимлар тайинланди

Ўзбекистон 26 декабрь 13:04 543

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов Бахтиёр Султонович, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Эргашев Шавкатбек Турдиевич, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович ҳоким этиб тайинланишди.

Изоҳ билдириш