40155

Ташқи ишлар вазирлигида лавозим тайинловлари рўй берди

Ўзбекистон 28 май 17:40 532

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ
2018-йилнинг 28-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилшод Аҳатов таништирилди. Д.Ахатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланган Улфат Кадиров ҳам таништирилди. У илгари Туркия Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш