50593

Собиқ газ назоратчиси 58 фуқарони чув тушурди

Ўзбекистон 10 январь 10:58 501
Фото: Asr.Uz

Бюронинг Қашқадарё вилояти бошқармаси бир маҳалладан 58 нафар истеъмолчини чув туширган фирибгарларни фош этди.
Муқаддам “Жанубгазтаъминот” унитар корхонасига қарашли “Миришкортумангаз” филиалида назоратчи бўлиб ишлаган А.Ж. ҳамкасби Т.Ф. билан хонадонларда хатлов ўтказмасдан, Миришкор туманида айнан бир маҳалласида яшовчи 58 нафар фуқароларга ўзбошимчалик билан лойиҳадан ташқари 1 дона опис (жўмрак)дан фойдаланганлиги ҳақида соҳта расмий далолатномалар тузиб, далолатномаларда ушбу фуқароларнинг ҳар бирига 600 м3 дан жами 6.320.376 сўмлик газ сарфини тақсимлаб, соҳта ёзув ва маълумотлар билан имзоларни соҳталаштириб, ушбу соҳта далолатномаларнинг қалбаки эканини била туриб, ундаги газ сарфи ҳақидаги маълумотларни ноқонуний равишда “Миришкортумангаз” филиалининг “Биллингаз” дастуридаги истеъмолчиларнинг абонент ҳисоб рақамларига киритишга эришиб, асоссиз равишда табиий газдан истеъмолчилар ҳисобига қарздорлик ҳосил қилишга эришадилар. Бу эса фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказилишига олиб келган.
А.Ж. 2018 йил 2 февралда ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209 моддаси 2-қисми “а” банди билан абли деб топилиб, унга нисбатан жазо қўлланилган эди. Афсуски, у бундан тўғри хулоса чиқармади.
Юқоридаги ҳолат юзасидан, А.Ж. ва Т.Ф.лар Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, А.Ж.га 1 йил муддатда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган бўлса, Т.Ф.га иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноятга албатта жазо муқаррар. У эртами кечми барибир очилади. Шунинг учун ҳар ким давлат томонидан ўзига берилган ишончни оқлаб, вазифасига сидқидилдан ёндашса, юқоридаги ҳамюртларимизнинг аҳволига тушиб, эл-юрт олдида юзи қора бўлмайди.

Изоҳ билдириш