50389

Шавкат Мирзиёев: Бош вазир ва ҳукумат аъзолари парламент томонидан тасдиқланади

Ўзбекистон 28 декабрь 11:48 348

Президент парламентга мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилиши ҳақида гапириб ўтди.

Ҳозирги кунда Конституцияга мувофиқ парламент Бош вазирни тасдиқлайди. Лекин, вазирларни лавозимга қўйишда қатнашмайди. Шунинг учун Ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этаётгани йўқ. Шу боис Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этаман, деди Президент.

Бўлажак вазир парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилсин ва унга эришиш йўлларини асослаб берсин. Бир сўз билан айтганда, лавозимга муносиб эканини исботласин, қайд этди Шавкат Мирзиёев

 

Изоҳ билдириш