50906

Самарқандда ёш фермер йигит ўзини осиб қўйди

Ўзбекистон 30 январь 13:49 705

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 21 ёшли йигит ўз уйи молхонасида осилган ҳолда топилган. Туманнинг Истиқбол маҳалласида фермерлик билан шуғулланиб келган йигитнинг нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

Яқин қўшниларидан бирининг айтишича, воқеа 28 январь куни кечки пайт содир бўлиб, йигитнинг онаси молларга сув бергани молхонага кирганида, ўғлини қўй боғлайдиган арқон билан ёғоч тўсинга осилган ҳолда кўрган.

Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, йигит нафас йўлларининг беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия натижасида ўлганлиги аниқланган. Ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Марҳумнинг яқин қариндоши оилада бешта киши, бошқалар қатори зўрға кунини кўриб яшашини, йигитнинг руҳий муаммоси йўқлигини, бу ҳолатдан барча бирдек ҳайронлигини айтган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўз жонига қасд қилади.

Изоҳ билдириш