48844

Самарқандда 32 ёшли мактаб директори жонига қасд қилинди

Ўзбекистон 2 ноябрь 18:23 2 031

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Бешёғоч қишлоғида 30 октябр куни тунги соат 22:30 атрофида қотиллик содир бўлган.  Бу ҳақида «Дарё»  хабар қилди.

Хабарда айтилишича, қишлоқдаги 15-умумтаълим мактаби директори, 1986 йилда туғилган Анвар Юнусовга шу қишлоқда яшовчи, 1993 йилда туғилган М.М ва 1998 йилда туғилган Ш.М томонидан бошига оғир жароҳат етказилган.

Ҳодиса оқибатида Анвар Юнусов воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳ билдириш