48860

Россия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистон 5 ноябрь 10:22 1 175

Москва шаҳридаги Элчихонанинг консуллик бўлими Марказий федерал округга хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра Россия Федерацияси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикасининг янги бош консулхоналари консуллик округлари ташкил этилди.

Санкт-Петербургдаги Бош консулхона – Шимоли-ғарбий федерал округ; Новосибирскдаги – Сибир федерал округига; Владивосток шаҳридаги – Узоқ Шарқ федерал округига; Екатеринбургдаги Бош консулхона – Урал федерал округига; Қозон шаҳридаги Бош консулхона Волга бўйи федерал округига; Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхона Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округига бириктирилган.

ТИВ ахборот хизмати шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Ростов-на-Дону шаҳарларидаги бош консулхоналар томонидан консуллик ҳаракатлар амалга оширилмаётгани сабабли зарур ташкили масалалар ҳал этилгунга қадар Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Волга бўйи, Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округларига, Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона эса Узоқ Шарқ ва Урал федерал округларига ҳам хизмат кўрсатишини маълум қилган.

Таъкидланишича, ҳар бир консулхонанинг тўлиқ фаолият юритиши бошланиши тўғрисида қўшимча тарзда маълум қилинади.

Изоҳ билдириш