50926

Прокуратура ходимига пора таклиф этган фуқаро қўлга олинди

Ўзбекистон 31 январь 8:48 339

24 январь куни фуқаро А.И. Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати. Унга кўра, А.И ўзи томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган турар жойга оид аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора таклиф этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш