50887

Президент Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон 30 январь 10:31 377

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун, 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйган эди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

 

Изоҳ билдириш