50398

«Ҳоким ҳокимлигини қилсин» — 2019 йилдан ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашига раислик қилмайди

Ўзбекистон 28 декабрь 12:02 653
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳокимнинг маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиёти бекор қилиниши кераклигини айтди.

«Ҳоким ҳокимлигини қилсин, лекин кенгаш олдида ҳисобот берсин.

Олий Мажлис палаталари раҳбарларига (Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов) икки ой муддатда ушбу масалаларни депутат ва сенаторлар ўртасида ҳамда жойлардаги вакиллик органларида атрофлича муҳокама қилиб, амалий чоралар дастурини қабул қилиш тавсия этилади», деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга эндиликда ҳокимлар маҳаллий Халқ депутатлари кенгаши олдида ҳисобот бериши кераклигини қайд этди.

Изоҳ билдириш