27247

Мирзиёев Хотин-қизлар қўмитаси раиси Норбоевани қаттиқ танқид қилди

Ўзбекистон 22 декабрь 17:29 2 232

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида сўзлаган нутқида бир қанча амалдорларни қаттиқ танқид қилди. Президент Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзилла Норбоеванинг фаолияти ва умуман, Ўзбекистондаги хотин-қизлар аҳволига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Хотин-қизлар масаласи бўйича қарорга қўл қўя олмаяпман. Жойларда аёлларни аҳволи жуда оғир. Оддий аёлни дардини ҳеч ким билолмаяпти. Хотин-қизлар раиси мажлисларда ўтиравермасдан жавобгарликни бўйнига олса», — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари соат сайин ошаётганини алоҳида қайд этди.

«Норбоевага ўхшаган «коттаконлар» статистика беришнинг ўрнига мана шу ҳолат ҳақида бонг уриши керак», — деди президент.

Президент шундан сўнг Хотин-қизлар қўмитаси керакми-йўқми ўзи, деган масалани ўртага ташлади ва модомики керак экан, унинг фаолияти қай йўсинда бўлиши керак, шу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўриш кераклигини айтди.

Изоҳ билдириш