49459

Мирзиёев фармойишига мувофиқ Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди

Ўзбекистон 26 ноябрь 9:36 642

Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, бугун, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади.

Машғулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошкарувни амалга ошириши ҳамда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, бўлинмаларнинг уюшқоқлик билан белгиланган ҳудудларга чиқиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боғлик масалалар кўриб чиқилади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга кадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий техника, қурол-яроғ ва моддий-техника воситалари билан таъминланганлик даражаси бу каби кенг кўламли текширувдан ўтказилмаган.

Комплекс текширувларнинг асосий вазифаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг жанговар шайлигини ҳамда белгиланган муддат ичида юклатилган вазифаларни бажариш имкониятларини баҳолаш, ўтказилаётган ҳарбий ўқувларда командирлар таркибининг жанговар топшириқларни бажариш, ҳужжатлар билан тўлиқ ва ўз вақтида ишлаш кўникмасини синовдан ўтказишдан иборат.

Изоҳ билдириш