Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича Халқаро бадиий танлов иштирокчилари ва ғолибларига дипломлар ҳамда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда танлов ташкилотчилари билан бирга ушбу хайрли ишда фаол қатнашган ҳайкалтарошлар ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур танловнинг барча иштирокчи ҳамда ғолибларини самимий қутлаб, энг муносиб ишларни аниқлаш жуда қийин бўлганини таъкидлади.
Шунингдек у ҳайкалтарошлар олдида улкан вазифалар турганини алоҳида қайд этди. А.Нур барча ҳайкалтарошларни келгусида Ш.Рашидов, А.Орипов, О.Шарафиддинов, С.Аҳмад ва С.Зуннунова, М.Юсуф ҳайкалларини яратиш бўйича танловларда фаол қатнашишга чақирди.
Халқаро бадиий танлов якунларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати тақдим қилди. Мустақил комиссия бу йўналишда катта ишлар қилиб, ўз хулосасини баён этди.
Барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.