42294

Хоразмдаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 19 июнь 12:25 620

19 июнь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган “Урганч марказий деҳқон бозори”да ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра,  бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Изоҳ билдириш