25538

Халқ танловига бир йил тўлди

Ўзбекистон 4 декабрь 11:33 858

Бугун 4-декабр Ўзбекистон ёшлари ва халқимиз учун тарихий ва унутилмас кун. 2016-йил 4-декабр – Ўзбекистон халқи ўзига йўлбошчи сайлаган унитилмас кун. Яни 2016 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси бўйича рўйхатга олинган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 17 миллион 941 минг 955 нафари овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Шавкат Миромонович Мирзиёевга жами сайловчиларнинг 15 млн 906 минг 724 нафари ёки 88,61фоизи овоз берган ва Шавкат Мирзиёев  Ўзбекистон Республикасининг янги Президенти этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Мирзиёев 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президентлик қасамёдини қабул қилган.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг икки қиз, бир ўғли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Зироатхон Ҳошимова – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, айни пайтда уй бекаси.


Айни дамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижга ташрифлари ва расмий кутиб олиш маросимларида иштирок этиб келмоқда.

 

Изоҳ билдириш