45551

Элбек Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 10 август 8:40 811

Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат аграр университетини 2009 йилда тамомлаган.

2013—2015 йилларда — «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси.

2017 йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келган. 2017 йили Дўстлик ордени билан мукофотланган.

Изоҳ билдириш