47572

“Давлат белгиси”​ ишлаб чиқарувчи корхонасида раҳбар ўзгарди

Ўзбекистон 15 сентябрь 10:31 830

Бахтиёр Джалилович Джумаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги “Давлат белгиси”​ давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори этиб тайинланди.

Бунга қадар ташкилотга  Сулаймон Худойқулов раҳбарлик қилиб келарди. Жумаев айнан унинг ўрнини эгаллайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “​Давлат белгиси”​ давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси — қалбакилаштиришдан ҳимояланган қимматли қоғозлар, паспорт қоғозлари, аксиз маркалар учун қоғозлар, пул босиладиган қоғозлар, банкнотлар, сертификатлар, лотерея билетлари, векселлар, чеклар, акциз​ ва почта маркалари, коллекция ва эсдалик тангалари тўплами, эсдалик нишонлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи бирлашмадир.​

Изоҳ билдириш