50547

2 минг доллар эвазига ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 9 январь 7:59 363

Тошкентда 2 минг доллар эвазига ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Тошкентнинг Сергели туманида истиқомат қилувчи 29 ёшли Х.У. ички ишлар органларига мурожаат қилди. У ўз аризасида 2 минг АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган «Юсуп» исмли шахсга нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент ИИВ Шахсий қўриқлаш бошқармаси бўлими ва ИИББ ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ишга киришди. Ўтказилган тадбирлар натижасида Умидадан пора талаб қилган шахс — фуқаролиги бўлмаган ва Сергели туманида истиқомат қилувчи, Қирғизистон Республикасининг фуқароси 26 ёшли Юсупжон Р. эканлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида Юсупжон талаб қилинган пулларнинг 1 300 долларлик бир қисмини шахсий машинасида олаётган вақтда ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур иш бўйича «Фирибгарлик» ва «Пора бериш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳ билдириш