21079

19 октябр куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистон 18 октябрь 15:19 916

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 октябрь куни Тошкент шахрида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 15–17 даража, кечаси 4–6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 12–17 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш