20941

18 октябрь куни Ўзбекистоннинг айрим худудларида ёмғир ёғади

Ўзбекистон 17 октябрь 16:08 615

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкент шахрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 13-15, кундузи 10-12 даражагача илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 5-10, кундузи 2-7 даражагача илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш