44598

12 июль куни «Малика»да юз берган пичоқбозлик юзасидан расмий хабар берилди

Ўзбекистон 13 июль 14:29 1 544

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 12 июль куни Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Саиднуъмон Акбаров “Малика” савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Олмазор туманида яшовчилар Х.С., А.А. ва Ж.М.ларга пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Натижада олган жароҳатлари сабаб Х.С., А.А., Ж.М.лар касалхонага ётқизилганлар. С.Акбаровни эса ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда ким Саиднуъмон Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳ билдириш