150

Тошкент тиббиёт муассасаларини дори хариди учун молиялаштириш икки баробарга оширилади

Тиббиёт | Фоторепортажлар 27 февраль 17:04 445

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларни харид қилиш учун ажратилаётган маблағ камида икки баробарга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қзлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова маълум қилди.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида кўзда тутилган.

Ҳоким ўринбосарининг таъкидлашича, аҳолига, айниқса, беморларга аниқ маълумот бериш мақсадида шифохоналардаги барча палаталарга тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситаларининг рўйхати илиб қўйилади, стационарларда даволанаётган беморларнинг дори-дармон сотиб олиб келишига йўл қўйилмайди.

Изоҳ билдириш