49556

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 50 % гача байрам чегирмаларини жорий қилди

Технология 28 ноябрь 16:56 578

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2018 йилнинг 30 декабридан барча маҳаллий рейсларга байрам чегирмаларини тақдим этади.

Чегирмалар:

30% – индивидуал йўловчилар учун;

40% – сайёҳлар гуруҳи (5 ва ундан ортиқ кишилар), мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, талабалар, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа ташкилотларнинг махсус ўқув муассасаларида таҳсил олувчилар ва тингловчилари учун;

50% – 2 ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган оила аъзолари, 18 ёшгача бўлган фарзандлар ва уларнинг ота-оналари учун;

50% – пенсионерлар ва ногиронлар учун; 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари, Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар учун.

Байрам чегирмалари 2019 йилнинг 3 январигача амал қилади.

Изоҳ билдириш