Яқинда бу йўналишдаги автобусларни синов тариқасида ишга тушириш унинг йўловчилар орасида талабгирлигини кўрсатди. Шу билан бир пайтда, автобус ҳайдовчилари Damas микровенларида ишловчи норасмий ташувчилар норозилигига дуч келган.

«Damas ҳайдовчилари автобуслар ишга туширилишидан норозилигини яширмаган, ҳатто уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилишга уринишлар бўлган», — дейди «Тошшаҳартрансхизмат»даги нашр манбаси. Муаммони ҳал этиш учун компания йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлигига мурожаат қилган.

Тахминий баҳолашларга кўра, Тошкент—Келес йўналишида 200—300 нафар Damas ҳайдовчиси одам ташиш билан шуғулланади. Мунтазам автобус йўналишининг ишга туширилиши уларнинг ишига таъсир кўрсатади.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг таъкидлашича, шаҳарча аҳолиси анчадан буён автобус қатновини очиш илтимоси билан мурожаат қилиб келмоқда. Аҳолининг маълум бир қисми учун йўл карточкалари ва ҳаракатланишда имтиёз ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти муҳим ҳисобланади, бундай имтиёз хусусий маршруткалар томонидан тақдим этилмайди.