49169

Тошкентда “Yandex.Mahalla” хизмати ишга туширилди

Технология 15 ноябрь 14:35 207

Тошкентда «Yandex» Mahalla хизмати ишлашни бошлади. Бу ерда инсонлар қўшнилар билан ўз тумани янгиликларини муҳокама қиладилар, эълонларни жойлаштиради, яқин-атрофдаги қизиқарли ҳодисалар ҳақида билиб оладилар. Бунгача хизмат фақат Россияда «Yandex» Туман (Яндех.Раён) номи билан фаолият кўрсатаётган эди.

Тошкент шаҳридаги 11 та туманнинг ҳар бирида фойдаланувчилар маҳаллий янгиликларни ўқиши мумкин бўлган ҳамжамиятлар мавжуд: масалан, кўчанинг нариги юзида дўкон очилиши, спорт тўгарагига танлов ёки чироқ ўрнатилиши ҳақида. Ҳамжамиятларда инсонлар бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар ва эълонлар жойлаштирадилар — нарсалар сотадилар, иш қидирадилар, уй ҳайвонларини бошқаларга берадилар. Репетитор, ишчи ёки энагалар қўшниларга ўз хизматларини таклиф қилишлари, тадбиркорлар эса — чегирма, янги товар ва хизматлар ҳақида сўзлаб беришлари мумкин.

Туман ҳокимликлари «Yandex» Маҳаллада ўзларининг расмий ҳисоб қайдномаларини юритадилар, пойтахт ҳокимияти қошидаги Жамоат маслаҳати органи фойдаланувчиларга жавоб бериш учун уларни кузатиб борадилар. Эндиликда Тошкент аҳолисининг маҳаллий муаммолар ҳақида шаҳар ҳукуматига мурожаат қилиши ва сўраши осонлашади, масалан, йўл қачон таъмирланиши ёки болалар боғчаси қачон очилиши ҳақида.

Тошкент «Yandex» Туман (Yandex Раён) Россиядан ташқарида ишлашни бошлаган биринчи шаҳарга айланди. Хизматни Ўзбекистонда ишга тушириш вақтида биз биринчи навбатда маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олдик: масалан, ҳам ўзбек тилида, ҳам рус тилида ёзиш имкониятини қўшдик, шунингдек, майдонларга маҳаллий номларни бердик”, — дейди «Yandex»нинг Ўзбекистондаги ҳудудий директори.

“Yandex» Туман (Yandex Раён) хизмати ишлайдиган шаҳарлар аҳолиси турли саволларни муҳокама қилишади: Новосибирск уйларидаги совуқ иситиш батареяларини, Санкт-Петербургнинг асосий киришига ўрнатилган ахлат тувакларини, Краснодарда очилган тарихий ҳиёбонни ёки Москва шаҳридаги мунитсипиал депутатлар ишини. Бизнингча, Тошкентда ҳам хизмат оммалашади ва қўшнилар онлайн суҳбатларининг асосий жойига айланади”, — дейди Яндех.Туман хизмати раҳбари Татяна Горелик.

«Yandex» Туман («Yandex» Раён) 2016-йилда пайдо бўлган ва ҳозирда унда ўндан ортиқ шаҳар аҳолиси гаплашмоқда: Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва бошқалар. Хизматнинг ой давомидаги аудиторияси 3,5 миллион фойдаланувчидан ортади.

Изоҳ билдириш