GM Uzbekistan АЖ кириб келаётган Янги 2019 йил муносабати билан 20 дан 22 декабргача республикамизнинг барча автосалонларида “Cobalt” LS M/T (1-позиция) автомобилини харид қилиш истагида бўлганлар учун махсус Янги йил акциясини эълон қилди.
Акция давомида ушбу автомобиль учун 100% тўлов амалга оширган ҳар бир харидор 4 000 000 сўм чегирмага эга бўлади. Акцияга жами 100 дона автомобиль ажратилди.
Республикамиздаги дилерлик корхоналари ҳамда шартномалар тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан GM Uzbekistan расмий сайтида танишишингиз мумкин.