44906

Энди терминал орқали амалга оширилган тўловни бекор қилиш мумкин

Технология 19 июль 14:52 704

UzCard терминаллари харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш имконига эга бўлди, деб хабар қилмоқда Ягона процессинг маркази.

Марказ мутахассилари томонидан ишлаб чиқилган янги дастур барча POS терминалларда “Транзакцияни бекор қилиш” функциясини ишга туширади. Унинг ёрдамида терминалда амалга оширилган хато транзакцияларни ҳамда истеъмолчи маҳсулотни қайтарилганда, тўловларни бекор қилиш имкони пайдо бўлди.

Uzcard карталари учун “Транзакцияни бекор қилиш” операциясидан харид амалга оширилган вақтдан бошлаб кун охиригача амалга оширилиши мумкин.

UnionPay ва MasterCard халқаро пластик карталар учун эса, “Транзакцияни бекор қилиш” операцияси “Ҳисоб-китобни текшириш” функцияси амалга оширилгунига қадар, яъни соат 16:00гача амалга оширилиши мумкин.

Тўловни бекор қилиш учун чек керак бўлади. Маблағлар картага шу заҳотиёқ қайтарилади.

Янги дастурни ўрнатиш учун савдо нуқтаси вакиллари ўз банкларига мурожаат қилишлари керак бўлади. У ерда янги дастур бир неча дақиқа ичида ўрнатиб берилади.

Изоҳ билдириш