46506

Жасурбек Латипов илк жангида хитойлик рақиби устидан ғалаба қозонди

Спорт 26 август 11:36 253

Бугун, 26 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон боксчилар ҳам мусобадаги иштирокларини бирин-кетин бошламоқда.

Жумладан, -52 кг вазнда рингга чиққан Жасурбек Латипов илк жангида ғалаба қозонди. У хитойлик Жиангуа Хуни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.

Бироздан сўнг, -60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов ва -69 кг вазнли Бобоусмон Батуровлар рингга чиқади.

Изоҳ билдириш