46525

Руслан Нурудинов олтин медаль соҳиби бўлди. Осиё ўйинлари рекорди янгиланди

Спорт 26 август 16:40 809

Бугун, 26 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари доирасида оғир атлетика баҳслари давом эттирилди.

Жумладан, -105 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди. У даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда эса 230 кг тошни ўзига бўйсундириб, умумий 421 кг натижа билан рақибларидан устун келди. Руслан шу билан бирга Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 27 тага етди. Шулардан 6 таси олтин, 11 таси кумуш ва 10 таси бронза. Умумий рейтингда эса Ўзбекистон ҳамон 10-ўринда.

Изоҳ билдириш