270

Ўзбекистон Андрологларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жамият | Тиббиёт 4 март 16:54 531

Жорий йилнинг 21-феврал куни Тошкент шахрида Ўзбекистоннинг илғор Андрологлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди деб хабар ктлмоқда kliniki.uz сайти.
Тадбирда Профессор Гайбуллаев Асилбек Асадович хам иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида Андрология сохасидаги янгиликлар, эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар хам йиғилганлар томонидан кенг мухокама қилинди. Хусусан Профессор Гайбуллаев Асилбек Асадович томонидан Тошкент шахрида иш олиб бораётган қатор клиникаларда Андрология сохасида эришилаётган ютуқлар алохида таъкидланиб ўтилди. Андролог Рахматуллаев Баходир Мирзиятович рахбарлик қилаётган «Андролог и Я» клиникаси хам ушбу клиникалар қаторидан мустахкам ўрин олган.

Йиғилиш иштирокчилари шунингдек, тадбир давомида ўзаро фикр алмашиш ва соҳа янгиликларидан хабардор бўлиш имкониятига эга бўлдилар.

Изоҳ билдириш