19543

Россиядан «депорт» қилинган Ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Жамият 3 октябрь 11:27 687

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асомовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонлик 400 мингга яқин меҳнат муҳожири Россиядан депортация қилинган ва «қора рўйхат»га киритилган.

Асомовнинг айтишича, Ҳозирда агентлик россиялик шериклар билан меҳнат муҳожирларини мазкур ‘қора рўйхат’дан чиқариш ва Россияга киришга тақиқ муддатини камайтириш устида ишламоқда. Меҳнат муҳожирларининг депортацияси асосан уларнинг ҳуқуқий маълумотга эга эмаслиги, яъни у ёки бу давлат қонунларини билмаслик туфайли рўй беради.

Бугунги кунда Россияда ўзбекистонлик 1,5 миллионга яқин меҳнат муҳожири ишлаб турибди. Улардан 60 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Изоҳ билдириш