12124

Пойтахтимизда 21 июлдан совуқ сув учун ўрнатилган тариф нархлари кўтарилади

Жамият 6 июль 12:04 450

Пойтахтимизда 21 июлдан совуқ сув учун ахолига ўрнатилган тариф нархлари
кўтарилади

«Сувсоз» корхонасининг хабар беришича Тошкент шахрида 21 июлдан совуқ
сув учун ўрнатилган тариф нархлари кўтарилади.
Совуқ сув учун янги нархлар Тошкент шахар хокимияти томонидан 4 июл
куни тасдиқланди.

Ахоли учун тақдим қилинадиган совуқ сувнинг бир кубометри нархи 180
сўмдан 190 сўмга кўтарилади. Канализация хизматлари учун 115 сўмдан 155
сўмга кўтарилади.

Марказлашган иссиқ сув таьминотига эга кўп қаватли уйларда хисоблагич
орқали тўлов қилинганда иссиқ сувнинг 1 кубометри 500 сўмни ташкил
этади(хозир 410 сўм), марказлашмаган иссиқ сув таьминотига эга кўп
қаватли уйларда эса 345 сўмни ташкил қилади(хозир 295 сўм).

Изоҳ билдириш