49831

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси арзонлашди

Иқтисод 10 декабрь 16:25 1 026

-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 11 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 21 тийинга арзонлашиб, 8312 сўм 69 тийинга етган.

Евро курси эса 48 сўм 21 тийинга қимматлашиб, 9456 сўм 46 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм, 37 тийинга қимматлашиб, 125 сўм 22 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 23 сўм 60 тийинга арзонлашиб, 10 578 сўм, 67 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳ билдириш