49916

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарга 50%лик чегирмалар эълон қилди

Иқтисод 12 декабрь 10:34 499

“O‘zbekiston temir yo‘llari” АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар “Afrosiyob” поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди:

​- Пенционерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда)– 50%;

-Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50%;

-Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда– 30%;

– Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, колледж, ва лицей ўқувчиларига – 20%.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

Изоҳ билдириш