49140

Россия ва Қозоғистон чегарасидаги ўзбек хурмоси ортилган 10 та фура ортга қайтарилди

Иқтисод 15 ноябрь 9:31 219

Россия ва Қозоғистон чегарасидаги «Троицк» назорат пунктида хурмо мевалари ортилган 10та юк автомобили тўхтатиб қолинди. 

Ҳайдовчилар айтишига қараганда, Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилган хурмо мевалари Россия шаҳарлари томон йўл олган бўлган.

Россельхознадзор ходимлари хабарига кўра, тўхтатиб қолинган юк автомобилларидан 4тасида мевалар қутиларида  белгиланган тартибда маҳсулот номи, келиб чиқиш мамлакати ва жойи ёзилган этикеткалар бўлмаган. Қолган 6та юк автомобилида ортилган хурмонинг эса – халқаро стандартдаги келиб чиқиш сертификати бўлмаган.

Шу сабабли юк автомобиллари тўхтатиб қолинган, юк эгалари маъмурий жавобгарликка тортилган мевалар эса келиб чиқиш мамлакатига қайтарилган.

Изоҳ билдириш