23797

Марказий банк йирик купюралар миқдорини кўпайтиради

Иқтисод 16 ноябрь 8:24 936

Халқаро пресс-клубда «Валюта бозори: дастлабки натижалар ва истиқболдаги режалар» мавзуcига бағишланган сессия бўлиб ўтди.

Сессияда иштирок этган, Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Тимур Ишметовнинг маълумот беришича, Марказий банк тангалар борасида ҳали аниқ қарорга келмаган, лекин аҳоли қулайлиги учун қиймати катта бўлган банкноталарни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлаган.

«Тангалар борасида ҳозирча аниқ қарорга келинмади. Жамиятга қулайлик яратиш ва ишлаб чиқаришни оптимизация қилиш мақсадида биз айрим катта қийматли банкноталарни, масалан 50 ва 10 минг сўмлик қоғоз пулларни кўпроқ чиқармоқдамиз», — деди МБ раиси ўринбосари Тимур Ишметов

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ОАВлари тижорат банклар 500 ва 1000 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқариб, уларнинг ўрнига танга пуллар киритиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Марказий банк фикрига кўра танга пуллар ишлаб чиқаришда қимматроқ бўлсада уларнинг муомалада бўлиш муддати узоқрок.

Изоҳ билдириш