50004

Давлат бюджетига тонировкадан қанча пул келиб тушгани маълум қилинди

Иқтисод 17 декабрь 10:06 822

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид статистик маълумот тақдим этилди.

Kun.uz`нинг хабар беришича, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўз ҳисоботида йил аввалининг энг шов-шувли қарорларидан бирибўлган — автомобиль ойналарини маълум сумма эвазига қорайтириш ҳуқуқи, шунингдек, онлайн аукционда сотилган чиройли ва «чиройсиз» рақамлар ортидан келган тушумлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб автомобиллар ойнасини қорайтириш (тонировка) хизматларини тақдим этиш орқали давлат бюджетига 6,9 млрд сўм келиб тушган ва тушумнинг 10 фоизи ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилган.

Даврон Назармуҳаммедов ўз нутқида онлайн аукционларда 18.718 та давлат автотранспорт рақами 95,466 млрд сўмга сотилганини ҳам айтиб ўтди

Изоҳ билдириш