49922

2019 йилдан кимлар пенсияни тўла миқдорда олади?

Иқтисод 12 декабрь 11:01 1 706

Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ ҳажмда берилади. Бу ҳақда Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилган.

Президентнинг қайд этишича, «Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти» энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади.

Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари (8 декабрь ҳолатига кўра — 1 621 840 сўм)дан 10 баробари (2 027 300 сўм)га оширилади.

«Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя моделини реал талаблар асосида умумеътироф этилган халқаро стандартлар даражасига кўтариш зарур», — деди Президент ўз чиқиши давомида.

Изоҳ билдириш