51036

Ўзбекистонлик талаба ўлимидан сўнг университет проректори ҳибсга олинди

Дунё 8 февраль 10:12 1 540

Санкт-Петербургда Тергов қўмитаси ходимлари Давлат кимё-фармацевтика университети проректорини ҳибсга олишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Тадбир бино томидаги муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба иши юзасидан ўтказилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари  бино томини қор ва муз бўлакларидан тозалаш ишлари билан «Вентформат» компанияси шуғулланганини аниқлашади. Ташкилот ходимлари ўз вазифалари виждонан бажаришмаган, олийгоҳ проректори эса иш жараёнини назорат қилмаган.

Бундан ташқари, олийгоҳ проректори  компания ходимларидан тозалаш ишларини амалга оширишлари учун 50 минг рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олиб, шартнома тузганлиги аниқланди.

Проректорга нисбатан Россия Жиноят кодексининг мансабга совуққонлик билан қараш ва пора олиш моддари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда эҳтиёт чораси қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербургда кимё-фармацевтика университети биноси устидан муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳ билдириш